Тизим ташкилотлари томонидан тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда
Федерациянинг Фарғона вилоятидаги туман (шаҳар) жамиятлари томонидан давлат таълим ва тиббиёт муассасаларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Вилоятнинг Марғилон ва Қувасой шаҳарлари, Фарғона ва Данғара туманларида ўтказилган тадбирлар шулар жумласидандир.
Марғилон шаҳри
Марғилон шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан шаҳардаги 32-давлат мактабгача таълим ташкилотида “Барчамиз истеъмолчимиз” мавзусидаги ўқув семинари ташкил этилди. Ўтказилган тарғибот тадбирида мактабгача таълим ташкилотининг тарбиячи ва кичик ходималари иштирок этдилар. Ўқув семинари савол-жавоб ҳамда қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди..
Қувасой шаҳри
Шаҳардаги 18-давлат мактабгача таълим ташкилотида ташкилланган тарғибот тадбирида амалдаги қонунчилик тарғиботи билан биргаликда, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, қонун ижросини таъминлаш йўналишида олиб борилаётган ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорлик алоқалари, жамоатчилик назорати тадбирлари ва уларнинг якунлари, шунингдек мамлакатимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини халқаро алоқаларни кенг йўлга қўйиш ва илғор хориж тажрибасини ўрганиб, амалиётга жорий қилиш воситасида ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳам ахборотлар бериб борилмоқда.
Фарғона тумани
Тумандаги 25-давлат мактабгача таълим ташкилотида “Истеъмолчи ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида ўтказилган мазкур тадбирда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик мазмун-моҳияти, соҳага оид янгиликлар, қонун ижросини таъминлашда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик ҳамда жамоатчилик назоратининг тутган ўрни ва аҳамияти каби масалаларда фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Данғара тумани
Поликлинка тиббиёт ходимлари иштирокида ўтказилган мазкур тадбир доирасида қонун тарғиботи билан бир қаторда, мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолияти, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик соҳасига оид ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, иштирокчиларга истеъмолчи сифатида ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда давлат идоралари, шунингдек Федерацияга мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбирлар доирасида иштирокчиларнинг соҳага оид саволларига жавоблар қайтариш, шунингдек уларнинг қўшимча ўрганишларни талаб қиладиган мурожаатларини тегишли тартибда қабул қилиб олиб, уларни ҳал қилиб бориш ҳам кўзда тутилган.
Post Comment