Истеъмолчига етказилган зарар қопланди

Истеъмолчига етказилган зарар қопланди

“Агар ижрочи шартнома шартларини иш (хизмат)ни ёмонлаштирган даражада жиддий бузган бўлса, ёхуд ишда (хизматда) бошқа жиддий нуқсонларга йўл қўйган бўлса, истеъмолчи ўз хоҳишига кўра нуқсонлар бепул бартараф этилишини, бажарилган иш (кўрсатилган хизмат) баҳоси нуқсонларга мутаносиб равишда камайтирилишини, худди шундай сифатли шу хилдаги материалдан бошқа буюм бепул тайёрлаб берилишини ёхуд ишнинг такроран бажарилишини ёинки шартнома бекор қилиниб, кўрилган зарар тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақли.” – дейилади “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун 19-моддаси тўртинчи қисмида. Истеъмолчи ушбу ҳуқуқларини ишни (хизматни) қабул қилиб олиш вақтида ёки унинг бажарилиши жараёнида нуқсонлар аниқланган тақдирда рўёбга чиқариши мумкин.

Учкўприк туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан Қўқон шаҳар “Тўлабой” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи А.И.нинг Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаатини кўриб чиқилиши жараёнида юқоридаги каби ҳолатлардан бирига дуч келинди. Истеъмолчига кўра, у жорий йилнинг август ойида “Мусаффо” гилам ювиш корхонасига ортопед ёстиқчасини ювиш учун берган, лекин иш бажарилгач, ювиш жараёнида тиббий буюмга жиддий зарар етказилгани маълум бўлган.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида ижрочига қонун талабларини муддатида ижросини таъминланиши лозимлиги, акс ҳолда ҳар бир кечиктирилган кун учун истеъмолчига иш (хизмат) қийматининг ёки буюртма қийматини бир фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлашига тўғри келиши тушунтирилгач, истеъмолчига етказилган моддий зарар, яъни ортопед ёстиқчаси қиймати тўлаб берилди,

Сардор Мирзажонов,
жамият раиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin