Ички таъмирлаш ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилган хонадон истеъмолчига топширилди

Ички таъмирлаш ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилган хонадон истеъмолчига топширилди

Тошлоқ туманилик Ю.Ф.нинг қурувчига 35 000 000 сўм бошланғич тўлов, кейинчалик шартнома бўйича 372 515 000 сўм тўловларни тўлиқ амалга оширган бўлсада, унга хонадонни топшириш ишлари чўзиб юборилаётганлиги юзасидан Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига қилган оғзаки мурожаати ўрганилди.

Ўрганишда истеъмолчи “Safohouse” МЧЖ томонидан Марғилон шаҳри ҳудудига қурилаётган кўп қаватли уйдан 3 хонали хонадон учун ҳақиқатан ҳам бошланғич тўлов ва кейинчалик шартнома бўийча қолган тўловларни ҳам тўлиқ амалга оширганлиги ва мурожаатда келтирилган бошқа важларга аниқлик киритиб олингач, қурувчи ташкилотга қонун талабларини ўзида акс эттирган сўров хати киритилди ва жавоб хати олинди.

Шу асосларда, ўрганиш ишлари давомида умумий фойдаланиш майдони 67,73 квадрат метрдан иборат бўлган 3 хонали хонадоннинг ички таъмири қурувчи томонидан тўлиқ амалга оширилиб, истеъмолчига топширилди.

Хуснидахон Якубова,
жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin