Истеъмолчини қийнаб турган муаммо ижобий ечим топди

Истеъмолчини қийнаб турган муаммо ижобий ечим топди

Қўштепа туманида яшовчи М.С. фарзанди ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштирилишида юзага келаётган тушунмовчилик юзасидан туман жамиятимизга оғзаки мурожаат қилганди. Мурожаат ўрганилиши жараёнида эса муаммо бартараф қилиниб, истеъмолчининг ҳуқуқлари тиклаб берилди.

Ўрганишда маълум бўлишича, “Farg`ona avto innovatsion” мактабида таълим олган мурожаат эгасининг фарзанди М.М.нинг ҳужжатларини расмийлаштиришда мактаб ва йўл ҳаракати хавфсизлиги идораси ўртасида тушунмовчилик юзага келган. Мурожаат ўрганилиши давомида ушбу ҳолатни бартараф қилинишига ва истеъмолчини қийнаб турган муаммони ижобий ечим топишига эришилди ҳамда истеъмолчи мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди.

Фурсатдан фойдаланиб, аҳоли вакилларимизни истеъмол соҳасига оид муаммоларга дуч келинганда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий ташкилотларига мурожаат қилиб, ҳуқуқий ва амалий ёрдамларни олиш имкониятидан самарали фойдаланишга чақириб қоламиз.

Зафаржон Мавлонов,
жамият мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin