Таъмирлаш ишлари сифатли бажарилмаган iPhone бепул қайта таъмирлаб бериладиган бўлди
Амалдаги қонунчиликка кўра, ижрочи ишни (хизматни) белгиланган вақт, ҳажм ва сифатда бажариши шарт. Агар иш бажаришда нуқсонга йўл қўйилган бўлса, истеъмолчи нуқсонни бепул бартараф этилишини, бажарилган иш нархи нуқсонга мутаносиб равишда камайтирилишини, ишни қайта бажарилишини ёки шартномани бекор қилиб зарарини қопланишини талаб қилиши мумкин.
Ёзёвон туманилик истеъмолчи М.А.нинг туман марказидаги таъмирлаш устахонасида iPhone 11 русумли мобил телефонини уста Х.Р. га 350 000 сўм эвазига таъмирлатганидан сўнг ҳеч қанча вақт ўтмай эски нуқсонлар қайтадан намоён бўлганлиги, устага ўзининг қонуний талабларини билдириб тегишли натижага эриша олмагани, шу сабабдан телефонда қайтадан сифатли таъмирлаш ишларини ўтказиш, акс ҳолда пулини қайтарилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилганда, қонунчиликнинг юқоридаги нормалари талабларига мос бўлган ҳолатга дуч келинди.
Мурожаатни ўрганиш давомида уста билан олиб борилган тушунтириш ишларидан сўнг у ўз тушунтириш хатида истеъмолчи томонидан билдирилган эътирозларни тан олишини ҳамда телефонни бепул асосларда қайтадан таъмирлаб беришни ўз зиммасига олди.
Шавкатжон Саидов,
жамият мутахассиси.



Post Comment