Ёзёвон ва Учкўприк туманларида тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Ёзёвон ва Учкўприк туманларида тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Федерациянинг Ёзёвон ва Учкўприк туман жамиятлари томонидан амалдаги қонунчилик тарғиботи, соҳага оид қонунчиликдаги сўнгги янгиликларни тарғиб қилиш йўналишидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

Ёзёвон тумани

Тумандаги Ахборот кутубхона марказида ташкилланган тадбирда иштирокчиларга амалдаги қонунчилик асослари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.10.2025 йилдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-296-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2025 йилдаги “Рақобатни таъминлашга кўмаклашиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 667-сонли қарорлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

Учкўприк тумани

Ҳудуддаги 2-давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимлари иштирокида ташкилланган тарғибот тадбирида амалдаги қонунчилик ва соҳага оид сўнгги янгиликлар юзасидан ахборотлар етказилди. Соҳага оид қонунлар ижросини таъминлаш, уларнинг ижроси устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш ишида давлат ташкилотлари ва истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари ўртасидаги ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқаларининг ўрни ва аҳамияти ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилиб, ташкилот жамоасини истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятида фаол иштирок этишга чақирилди.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin