Истеъмолчиларга ичимлик суви етказиб бериш ва оқова сув хизматларини кўрсатилишида ҳисоб-китоблар билан боғлиқ муаммолар

Истеъмолчиларга ичимлик суви етказиб бериш ва оқова сув хизматларини кўрсатилишида ҳисоб-китоблар билан боғлиқ муаммолар

Фарғона шаҳрида яшовчи, Федерация аъзоси Н.Вавилова шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилиб, ичимлик ва оқова сув хизматлари учун бир йилга ҳисоблаб, ўзига қарашли 2 та хонадоннинг ҳар бири учун 473 000 сўмдан олдиндан тўловларни амалга оширган бўлсада, Соҳибқирон Темур кўчасидаги хонадони учун 100 000 сўм, Алишер Навоий кўчасидаги хонадони учун эса 98 000 сўм қарздорлик ҳисобланганидан норозилигини баён қилиб, ҳолатга ойдинлик киритиб берилишини сўраган.

Мурожаат ўрганилганда истеъмолчининг эътирозлари ўринли эканлиги маълум бўлди. Шаҳар жамияти томонидан ичимлик суви таъминоти корхонасига киритилган сўров асосида асоссиз қарздорлик суммалари бартараф қилинди.

Қўқон шаҳрида эса бошқа бир ҳолат кузатилган. Истеъмолчи Й.А. хонадонига ўрнатилган ичимлик сув ҳисоблагичига махсус муҳр (пломба) ўрнатиб берилишини сўраб сув таъминоти идорасига 4 маротаба ариза қолдирганлиги, лекин шу кунга қадар идора томонидан унинг мурожаатлари эътиборсиз қолдириб келинаётганлигидан норози бўлиб Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилган.

Мурожаат асосида сув таъминоти корхонасига киритилган сўров асосида истеъмолчи хонадонидаги ҳисоблагичга махсус муҳр (пломба) ўнатиб берилган бўлсада, ичимлик сув таъминоти корхоналари масъулларига “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари”га кўра, пломбаланмаган ҳисоблаш асбобларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тақиқланишидан ҳамда сув ўлчаш узели ичимлик суви таъминоти корхонаси томонидан пломбаланиши лозимлигидан келиб чиқиб, истеъмолчиларнинг бу борадаги мурожаатларига жиддий ёндошишларини сўраб қолар эдик.

Мансуржон Тошканов,
Муҳаммаджон Ўлмасов,
Фарғона ва Қўқон шаҳар жамияти мутахассислари.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin