Муддатли тўлов шартлари вақтида бажарилмаганлиги оқибатида олиб қўйилган скутер ва гилам истеъмолчига қайтарилди

Муддатли тўлов шартлари вақтида бажарилмаганлиги оқибатида олиб қўйилган скутер ва гилам истеъмолчига қайтарилди

Тошлоқ туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига истеъмолчи М.О. томонидан киритилган мурожаатда айтилишича, у 2024 йилда кредит савдо дўконидан қийматини бўлиб тўлаш шарти билан 9 534 000 сўмга скутер ва 6 564 906 сўмга гилам харид қилган. Бироқ оилавий шароити туфайли тўловларни тўлашда узилишларга йўл қўйгани боис савдо дўкони ишни судга ошириб, харид қилинган скутер ва гиламни қайтариб олиб қўйган.

Мурожаатдан мақсад, истеъмолчи юқоридаги ҳолатдан тушкунликка тушмасдан, бугунги кунга қадар скутер учун тўланиши лозим бўлган тўловларни тўлиқ тўлаган, лекин гилам учун тўланиши лозим бўлган тўловларни тўлаб бўлмаган бўлсада, савдо дўкони томонидан ушбу маҳсулотларни унга қайтарилиши масаласини ўрганиб чиқилиб, амалий ёрдам кўрсатилишидан иборат эди.

Буни қарангки, мурожаат туман жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиши жараёнида юқоридаги ҳолат юзасидан савдо дўкони масъуллари билан олиб борилган музокаралар масалани истеъмолчи фойдасига ҳал бўлиши билан якун топди. Савдо дўкони истеъмолчининг саъй-ҳаракатларини инобатга олиб, гилам учун тўланиши лозим бўлган суммани бир ой муддат ичида қоплаб берилиши шарти билан, скутер ва гиламни истеъмолчи қўлига топширди.

Улуғбек Мирзаумаров,
жамият раиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin