Ҳудудларда тарғибот ва тушунтириш тадбирлари ўтказиб борилмоқда
Федерациянинг вилоятдаги қуйи тузилмалар томонидан жойларда амалдаги қонунчилик тарғиботи тадбирларини олиб боришдан кўзланган асосий мақсад аҳолининг кенг қатламлари ўртасида қонунчилик мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати сафларини кенгайтириш, аҳолининг қонунчилик бўйича ҳуқуқий билимларини оширган ҳолда соҳага оид қонунбузилиши ҳолатларини камайтириш ва олдини олишдан иборатдир.
Учкўприк тумани
Ҳудуддаги 15, 20, 25 ва 56-сонли умумтаълим мактаблари педагогик жамоалари иштирокида ташкилланган тарғибот тадбирларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати ҳамда унинг таълим муассасалари ходимлари учун аҳамияти юзасидан тушунтиришлар, Федерация ва унинг ҳудудий тузилмаларини истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш, соҳага оид қонунчилик ижроси устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш йўналишларидаги фаолияти юзасидан ахборотлар бериб ўтилди.
Бағдод тумани
Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан Бағдод оилавий шифокорлик пункти тиббиёт ходимлари билан учрашувда амалдаги қонунчилик тарғиботи юзасидан суҳбат ўтказилди. Унда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, шунингдек фуқароларнинг соғлигини сақлаш тўғрисидаги қонунчиликларга мувофиқ истеъмолчи (бемор)лар ҳуқуқлари, тиббий хизматларни кўрсатувчи ташкилотлар томонидан истеъмолчиларни маълумот олиш, хизматларнинг тегишли сифатда ва хавфсиз бўлиши борасидаги ҳуқуқларини таъминлаб берилиши масалалари юзасидан фикрлар билдириб ўтилди.
Сўх тумани
Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига кўра, аҳолига турли хизматларни кўрсатаётган субъектлар ўз корхонаси ҳақида, ўзи томонидан реализация қилинаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт. Нотўғри ёки етарли даражада тўлиқ бўлмаган маълумот берилиши эса ўз навбатида турли ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқаради. Шу нуқтаи назардан туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан туман марказидаги моддий ва маънавий жиҳатдан эскирган, амалдаги талабларга жавоб бермайдиган ташқи ёзувлар ўрганилиб, масъулларга уларни алмаштириш ҳамда белгиланган тартибларга мослаштириш юзасидан тушунтириш ва тавсиялар бериб борилмоқда.



Post Comment