Қўқонда истеъмолчи дуч келган 750 000 сўмлик низо ҳал этилди
Бугунги кунда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи жамиятда тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Айниқса, бозор ва савдо нуқталарида маҳсулот сифати, уни алмаштириш ёки қайтариш билан боғлиқ ҳолатларда турли келишмовчиликлар учраб туради. Қонунчиликда белгиланган тартибларга риоя этмаслик эса истеъмолчиларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Ана шундай ҳолатлардан бири Қўқон шаҳрида кузатилиб, мутахассислар аралашуви орқали адолат тикланди.
Қўқон шаҳридаги буюм бозоридан 750 000 сўмлик кийим-кечак маҳсулотини сотиб олган Андижон вилоятилик истеъмолчи Х.М.нинг сотувчига маҳсулотни алмаштириш сўрови билан мурожаат қилганида рад жавоб олганлиги хусусидаги ички ишлар идораси ишонч телефонига қилган мурожаати масаланинг тегишлилиги бўйича Федерациянинг Қўқон шаҳар жамияти мутахассислари томонидан ўрганилди.
Ўрганишда сотувчига “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари” бўйича харидорга товарнинг қандайдир истеъмол хусусияти (ранги, ўлчами, фасони ва б.) тўғри келмагани важи билан алмаштирилиши мумкин бўлган маҳсулотлар бўйича қонунчилик талаблари тушунтирилди. Қонунчилик тўғри талабларини тушуниб етган сотувчи эса ўз навбатида истеъмолчидан маҳсулотни қайтариб олиб, 750 000 сўм пулини истеъмолчига қайтарди.
Алишер Рахимов,
жамият мутахассиси.



Post Comment