“Ёшлар куни”да тиббиёт олийгоҳининг бир гуруҳ талабалари билан суҳбатлашилди

“Ёшлар куни”да тиббиёт олийгоҳининг бир гуруҳ талабалари билан суҳбатлашилди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси масъул ходимлари томонидан ҳафтанинг ҳар пайшанба кунлари “Ёшлар куни” тадбирлари доирасида таълим муассасаларида ўқиётган ёшлар билан учрашилиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид турли масалаларда суҳбатлар ўтказиб борилмоқда.

Бу галги учрашув Фарғона Жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг бир гуруҳ 1-босқич талабалари билан юзма-юз суҳбат шаклида ташкилланди. Ундаги асосий мавзу бугунги интернет кенг ривожланган даврда молиявий ҳамда медиа саводхонлик, интернетдаги турли фирибгарликлардан огоҳ бўлиш, бу борада муаммоларга дуч келинганда амалга ошириладиган саъй-ҳаракатлар ҳамда ваколатли идораларга мурожаат қилиш тартиблари тўғрисида бўлди. Суҳбат доирасида ёшларни бу борадаги фикр ва мулоҳазалари тингланиб, уларнинг саволларига жавоблар қайтарилди.

Post Comment