Онлайн хариддаги муаммо қонуний ҳал этилди

Онлайн хариддаги муаммо қонуний ҳал этилди

Қўштепа туманилик Б.Х.нинг 2025 йилнинг ноябр ойида онлайн савдо воситасида, шартнома қиймати 5 598 880 сўм бўлган BQ Smart TV 4K русумли телевизорни 3 ой ичида бўлиб тўлаш шартларида харид қилгани, лекин етказиб берилган товар очиб кўрилганда экранида нуқсон мавжудлиги сабаб сотувчига қайтарилгани, лекин истеъмолчининг товарни мақбул сифатдагисига алмаштирилиши бўйича талаби бажарилмай келаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ кўра, сотувчи истеъмолчига муайян миқдордаги ва мақбул сифатли товарни мулк қилиб топшириш мажбуриятини, истеъмолчи эса, шартлашилган пулни тўлаш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар. Истеъмолчи сотиб олинган товар сифатини, бутлигини, вазни ва нархини текшириш ҳуқуқига эга. Ушбу жараёнда нуқсонлар аниқланса, истеъмолчида товарни алмаштириш, унинг хзарид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш, шартномани бекор қилиш каби бир қатор ҳуқуқлар вужудга келади. Истеъмолчининг қонуний ҳуқуқларидан келиб чиқиб қўйган талабини бажармаслик эса сотувчига ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқаради.

Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мурожаатни ўрганиш доирасида онлайн савдо платформаси масъуллари билан боғланиб, юзага келган ҳолат юзасидан музокаралар олиб борилди. Унинг якунларига кўра, шартнома бекор қилиниб, нуқсоли твоар қайтарилган бўлсада, истеъмолчидан 3 ой ичида олинган тўлов суммаси – 5 598 880 сўм маблағ истеъмолчининг банк пластик картасига қайтарилишига эришилди.

Post Comment