Истеъмолчилар ҳуқуқлари – жамият эътиборида

Истеъмолчилар ҳуқуқлари – жамият эътиборида

Бугунги кунда истеъмолчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини, уларнинг соҳага оид сўнгги янгиликлардан, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолияти, Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан хабардорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу сабабдан ҳам истеъмолчиларга амалий кўмак бериш мақсадида жойларда ўтказилаётган тарғибот ва тушунтириш ишларининг ушбу жараёндаги ўзига хос ўрни ва аҳамияти катта.

Марғилон шаҳри

Шаҳардаги 9-мусиқа мактаби жамоаси таклифига асосан жамоа аъзолари билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда бугунги кунда тезкорлик билан ривожланиб бораётган, ахборот технологиялари воситасида амалга оширилаётган онлайн савдо орқали товарлар харид қилиш, бу йўл билан товар сотиб олиниб, унда нуқсонлар аниқланганда ёки товарни алмаштириш, сотувчига қайтариш, шартномани бекор қилиш каби масалаларга дуч келинганда амалга ошириладиган саъй-ҳаракатлар муҳокама марказида бўлди. Кун тартибидаги масала юзасидан тадбир иштирокчиларига ҳаётий мисоллар билан атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилиб, уларнинг саволларига жавоблар қайтарилди.

Қўштепа тумани

Фарғона насос станциялари, алоқа ва энергетика бошқармаси туман бўлими ходимлари иштирокида ташкилланган тарғибот тадбирида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик, унинг ижросини таъминлаш ва ижроси устидан жамоатчилик олиб боришда Федерациянинг жойларда ташкилланган таянч гуруҳларини ўрни ва роли, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида иштирок этишнинг аҳамияти ҳақида сўз борди. Тадбир доирасида ташкилот ишчи ходимларини бу борада Федерация тизим ташкилотлари билан яқиндан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик олиб боришга чақирилди.

Бешариқ тумани

Федерациянинг туман жамияти масъуллари ҳудуддаги 41-умумтаълим мактаби ҳамда 27-давлат мактабгача таълим ташкилотларида бўлишиб, мазкур таълим муассасалари ходимларини юртимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирок этишлари юзасидан тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бордилар. Тадбирлар доирасида Федерация ва унинг қуйи тузилмалари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини борасида олиб борилган ишлар юзасидан ахборотлар ҳам бериб ўтилди.

Post Comment