Нуқсонли музлатгич муаммоси истеъмолчи фойдасига ҳал этилди

Нуқсонли музлатгич муаммоси истеъмолчи фойдасига ҳал этилди

Риштон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига истеъмолчи М. М. томонидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда у “Имкон” савдо дўконидан шартнома асосида кредитга олинган SHIVAKI HD 395 FWENH русумли музлатгичда маълум муддатдан сўнг нуқсон (товуш) пайдо бўлганини маълум қилган.

Мурожаатчи таъкидлашича, дастлаб дўконга мурожаат қилинганда сервис хизмати томонидан техник кўрик ўтказилган. Бироқ қисқа вақт ўтгач, музлатгичдаги муаммо яна такрорланган. Шу боис у нуқсонли товарни алмаштириш ёки шартномани бекор қилиш бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат туман жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиши жаарёнида сотувчи томонига “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддалари — хусусан, нуқсонли товарни алмаштириш, товар нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки шартномани бекор қилиш тартиблари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Олиб борилган ўрганиш ва ҳуқуқий таъсир чоралари натижасида, истеъмолчининг талаби инобатга олиниб, нуқсонли музлатгич унинг хоҳишига кўра бошқа, соз ҳолдаги маҳсулотга алмаштириб берилди.

Шу билан бирга, истеъмолчига келгусида товар харид қилишда шартнома шартларини синчиклаб ўрганиш, кафолат муддатлари ва сервис хизматлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш зарурлиги бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ушбу ҳолат истеъмолчилар ўз ҳуқуқларини яхши билган ҳолда, муаммоларни қонуний йўл билан ҳал этиш имкониятига эга эканини яна бир бор тасдиқлайди.

Суратда жамият мутахассиси Х.Латипов мурожаатни ўрганиш жараёнида

Post Comment