Мутахассислар ўзаро фикр алмашдилар
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2025 йилдаги 667-сон қарори билан тасдиқланган “Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайинлаш, реализация қилиш ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини назорат қилишда “сирли мижоз” тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом” талаблари асосида ўтказиладиган тадбирларда ҳудудий бирлашма ҳамда Рақобат қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлиги масалаларида ўзаро фикр алмашилди.
Таъкидлаш жоизки, бу каби мулоқот ва фикр алмашувлар “сирли мижоз” тадбирларини самарали ва тизимли ташкил этишда муҳим амалий аҳамият касб этади. Ҳамкор ташкилотлар ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш, масъулиятли ёндашувни кучайтириш ҳамда белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий риоя этиш орқали дори воситалари ва тиббий хизматлар бозорида шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.
Шунингдек, бундай тадбирлар истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, соҳадаги мавжуд камчиликларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишда самарали восита сифатида аҳамият касб этади. Келгусида ҳам мазкур йўналишда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, амалиётдаги ижобий тажрибаларни кенгайтириш орқали аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва хавфсизлигини оширишга эришиш мақсад қилинган.



Post Comment