Мижозга йўналтирилган кадрлар ва рекрутинг инновациялари: истеъмолчи ҳуқуқларини таъминлашда HR тизимининг ўрни

Мижозга йўналтирилган кадрлар ва рекрутинг инновациялари: истеъмолчи ҳуқуқларини таъминлашда HR тизимининг ўрни

Замонавий бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай тижорат ташкилотининг барқарор ривожланиши бевосита истеъмолчиларнинг унга бўлган ишончи ва садоқатига боғлиқ. Ўзбекистон Республикасида сўнгги йилларда бозор муносабатларини тартибга солиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини таминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тогрисида”ги Қонуни фуқароларнинг товар ва хизматлар сотиб олиш жараёнидаги қонуний манфаатларини қатий ҳимоя қилади. Бироқ, амалиёт шуни кўрсатадики, аксарият ҳолларда истеъмолчи ҳуқуқларининг бузилиши бренднинг стратегик хатоси эмас, балки бевосита мижоз билан мулоқотда болган кадрлар (сотувчилар, операторлар, менежерлар)нинг ҳуқуқий саводхонлиги етишмаслиги оқибатида юзага келади. Шу сабабли, ташкилот учун хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва ҳуқуқий низоларнинг олдини олиш бевосита HR профессионал тизимига – кадрларни тўғри танлаш ва ишга ёллаш (реcруитмент) жараёнига бориб тақалади. Ушбу мақоланинг мақсади — истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маданиятини юксалтиришда рақамли рекрутинг технологияларидан унумли фойдаланиш йўлларини тадқиқ этишдан иборат.

Хизмат кўрсатиш кадрларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва бренд репутацияси. Хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи кадрлар корхонанинг “юзи” ҳисобланади. Мижоз сифатли маҳсулот олиш, тўлиқ малумотга эга болиш ва зарур ҳолларда товардаги нуқсонлар учун компенсация талаб қилиш ҳуқуқига эга. Агар ишчи ходим ушбу ҳуқуқий асосларни билмаса, у нафақат истеъмолчи билан низо келтириб чиқаради, балки ташкилотни йирик суд жараёнлари ва молиявий жарималарга дучор қилади.

Мулоқот маданияти ва стрессга чидамлилик: Мижоз йўналтирилган (cустомер-cентриc) кадрлар ҳар қандай этирозли вазиятда ҳам қонун доирасида дипломатик ечим топиши лозим. Ҳуқуқий масулият: Ходимларнинг қонуний мажбуриятларини билиши ташкилот ичидаги ички интизомни ва ташқи хавфсизликни мустаҳкамлайди.

Кадрларни танлашда замонавий рекрутинг технологиялари истемолчилар билан бенуқсон ишлай оладиган кадрларни оммавий аризалар орасидан саралаб олиш ананавий усуллар билан кўп вақт ва маблаг талаб этади. Бугунги кунда Ўзбекистон меҳнат бозорида ҳам рақамли технологиялар рекрутингнинг ажралмас қисмига айланмоқда.

АТS (Applicant Tracking Systems) тизимлари: ANCOR каби етакчи агентликлар ва йирик компаниялар миллионлаб резюмеларни автоматик қайта ишловчи АТS тизимларидан фойдаланади. Тизим номзодларнинг резюмесидаги “мижозлар билан ишлаш”, “низоларни бошқариш”, “истеъмолчилар қонунчилиги” каби калит созларни сканерлаб, энг мосларини саралайди.

Сунъий интеллект (АI) ва Чатботлар: Дастлабки босқичда суний интеллект ходимларни саралаш тестларини таҳлил қилади ва номзоднинг эмоционал интеллектини (EQ) баҳолайди. Бу эса келажакда қўпол ёки ҳуқуқий саводсиз кадрларнинг мижоз қаршисига чиқиб қолиш хавфини кескин камайтиради. HR-брендинг ва жалб қилиш каналлари: Кучли брендга эга компаниялар HeadHunter (hh.uz), Телеграм каналлари ва профессионал тармоқлар (LinkedIn) орқали мақсадли кадрларни жалб қилади. Натижада, корхонага қадрият жиҳатидан мижозларни ҳурмат қиладиган мутахассислар озлари интилиб келишади.

Хизмат кўрсатиш маданияти ва истеъмолчилар ҳуқуқларининг кафолатланиши ташкилот кадрлар сиёсатининг қай даражада тўғри йўлга қўйилганлиги билан бевосита ўлчанади. Рекрутинг жараёнида рақамли инновациялар — АТS дастурлари, сунъий интеллектга асосланган психологик ва ҳуқуқий тест тизимларини жорий этиш нафақат HR департаменти ишини енгиллаштиради, балки компаниянинг истеъмолчилар олдидаги обрўсини ҳам ҳимоя қилади. Мижоз билан бевосита ишловчи ходимларни ёллашда уларнинг истеъмолчи ҳуқуқларига оид қонунчилик асосларини билиш даражаси мажбурий мезон сифатида киритилиши керак. Компанияларда кадрлар қонимсизлиги ва низоларни камайтириш учун рекрутинг жараёнларини автоматлаштириш, рақамли саралаш платформаларидан унумли фойдаланиш зарур.

Мадинабону Абдурашидова,
Фарғона давлат университети
филология факультети 3-босқич талабаси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin