Қувасой шаҳар жамияти — ЎзННТМА аъзоси
Яқинда Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (ЎзННТМА) аъзолигига қабул қилинган эди. Бугун ушбу воқеанинг мантиқий давоми сифатида Ассоциациянинг Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбариятининг Фарғона вилояти ҳудудий бирлашмасига ташрифи доирасида Қувасой шаҳар жамиятига аъзолик гувоҳномаси ҳамда эсдалик совғасини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда ЎзННТМА Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Дилмуроджон Фозилов ва Фарғона вилояти ҳудудий бирлашмаси раиси Аҳроржон Рахмоналиев иштирок этиб, Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти вакилларига Ассоциациянинг аъзолик гувоҳномаси ҳамда эсдалик совғасини тантанали равишда топширдилар.
Мазкур аъзолик Қувасой шаҳар жамиятининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятини кенгайтириш учун муҳим қадамдир. Ташриф давомида томонлар келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари хусусида ҳам фикр алмашдилар.



Post Comment