Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама этилди
Олтиариқ тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида таянч гуруҳлари фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда жамиятнинг 2021–2025 йиллар давомидаги фаолияти натижалари сарҳисоб қилиниб, амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда ҳисобот даврида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолидан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш, аниқланган муаммоларга ечим топиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий билимини оширишга қаратилган тадбирлар юзасидан ахборот берилди.
Мулоқот жараёнида таянч гуруҳлари фаолларининг истеъмолчилик маданиятини юксалтириш, аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш ва истеъмолчилар дуч келаётган муаммоларни аниқлашдаги ўрни алоҳида таъкидланди.
Шу билан бирга, жамият фаолиятини янада такомиллаштириш, таянч гуруҳлари билан ҳамкорликни кучайтириш ва истеъмолчилар мурожаатларига ўз вақтида муносабат билдириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Йиғилиш якунида туман ҳудудида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган жамоатчилик фаолиятини изчил давом эттириш, ҳуқуқий тарғибот ишларини кенгайтириш ҳамда аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш самарадорлигини оширишга доир вазифалар белгилаб олинди.



Post Comment