Бешариқ туманида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолият якунлари муҳокама қилинди
Бешариқ туманида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳамда таянч гуруҳлари фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда туман жамиятининг 2021–2025 йиллардаги фаолияти якунлари муҳокама қилиниб, ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар, истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий тушунтириш ишларини ташкил этиш ҳамда фуқароларнинг истеъмолчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги вазифалар юзасидан ҳисобот берилди.
Тадбир давомида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокининг аҳамияти, таянч гуруҳлари фаолиятини янада кучайтириш ҳамда аҳолига ҳуқуқий кўмак кўрсатиш масалаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, туманда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятини кенг йўлга қўйишда фаол иштирок этиб келаётган таянч гуруҳлари вакилларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди. Унда жамоатчилик асосида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳоли ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва истеъмолчилик соҳасидаги ижтимоий фаолликни оширишга муносиб ҳисса қўшаётган фаолларга миннатдорлик билдирилди.
Йиғилиш якунида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимидаги ишларни изчил давом эттириш, таянч гуруҳлари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва аҳоли мурожаатларига самарали ечим топишга қаратилган вазифалар белгилаб олинди.



Post Comment