ҚЎШТЕПАДА ТАЯНЧ ГУРУҲЛАРИ ФАОЛЛАРИ ЭЪТИБОР ВА ЭЪЗОЗДА

ҚЎШТЕПАДА ТАЯНЧ ГУРУҲЛАРИ ФАОЛЛАРИ ЭЪТИБОР ВА ЭЪЗОЗДА

Қўштепа туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан Федерациянинг туман ҳудудида фаолият юритаётган корхона, ташкилот, идора ва муассасалардаги бир қатор таянч гуруҳлари аъзолари эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ушбу ташаббусдан кўзланган мақсад — истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги жамоатчилик ишларида фаол иштирок этаётган фуқаролар меҳнатини эътироф этиш, уларни рағбатлантириш ҳамда таянч гуруҳлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашдан иборат.

Таъкидлаш жоизки, таянч гуруҳлари Федерациянинг жойлардаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий тушунтириш ишларини олиб боришда муҳим ўрин тутади.

Бундай эътибор ва рағбат, шубҳасиз, фаолларнинг келгусидаги ишларига янада куч бағишлаб, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin