Бағдод туманида «Истеъмолчилар уйи» қуриб битказилиб, ишга туширилди
Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 13 сентябрида «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ПҚ-3271-сонли қарори қабул қилиниб, қарорда бугунги кунда мамлакатимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳа ва тармоқларда улкан ўзгаришлар амалга оширилаётганлиги, бу борада жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Ушбу йўналишда тегишли ҳуқуқий-меъёрий базани мустаҳкамлаш, ташкилий-амалий ишларни замон талаблари асосида олиб бориш, бу масалага кенг жамоатчиликни жалб этиш бўйича кейинги пайтда бирмунча ишлар амалга оширилаётганлиги эътироф этиб ўтилиб, айни вақтда ўтказилган кузатиш ва таҳлиллар бу соҳада ўз ечимини кутаётган бир қатор долзарб муаммолар борлиги ва уларни кенг кўламда ҳал этиш зарурлигини кўрсатаётганлиги, халқимиз, аввало, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, жойларга, таълим муассасаларига вақтида ва мақбул нархларда етказиш, миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини таржима қилиш, фарзандларимизда болаликдан бошлаб китоб, жумладан, электрон китоб ўқиш кўникмасини шакллантириш, жамиятимизда мутолаа маданиятини юксалтириш билан боғлиқ муҳим масалаларни ҳал этиш долзарб вазифа бўлиб қолаётганлигига ҳам алоҳида урғу бериб ўтилди.
Қарор эълон қилинганидан ҳеч қанча вақт ўтмай, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан яна бир ташаббус илгари сурилди. Бу «Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббус» бўлди. Ундан кўзланган мақсад ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишдан иборат. Ҳақиқатан ҳам, турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ эканини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди. Шу боис президент томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус муҳим аҳамият касб этади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан жойларда “Истеъмолчи кутубхонаси”, “Истеъмолчилар уйи” лойиҳаларини амалга ошириш бўйича кенг кўламли ишлар режалаштириб олинди. Федерация тизимидаги ташкилотлар ичида биринчи бўлиб, Олтиариқ туманида “Истеъмолчи кутубхонаси” бунёд этилди ва ишга туширилди. Кутубхона бугунги кунда туман аҳолиси, аввало ёшлар учун ўзининг хизматларини кўрсатиб келмоқда. Шундан сўнг Фарғона вилоятининг Риштон туманида қуриб битказилиб ишга туширилган “Истеъмолчилар уйи” ҳам “Истеъмолчилар кутубхонаси” ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг маъмурий биносини ўзида мужассам комплекс сифатида тизим ташкилотлари ичида республикада биринчи бўлди. Бугунги кунда Сурхондарё вилоятининг Шарғун шаҳарчасида ҳам “Истеъмолчи кутубхонаси” фаолияти йўлга қўйилган.
Федерация республикамизнинг 40 дан ошиқ туман ва шаҳарларида бу каби лойиҳаларни амалга оширишни ўз олдига мақсад қилиб олган. Ҳозирги вақтда биргина Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳри, Данғара, Қўштепа, Фарғона туманларида мазкур лойиҳалар асосида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Президентимизнинг ПҚ-3271-сонли қарори ва Бешта муҳим ташаббусни амалга ошириш доирасида Бағдод туманида амалга оширилган лойиҳа ҳам “Истеъмолчи кутубхонаси” ва туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти маъмурий биносини ўзида мужассам этган яхлит “Истеъмолчилар уйи” комплексини ташкил қилди.
Кўзланган мақсад туман жамиятига турли масалаларда ташриф буюраётган истеъмолчилар, бу ерда нафақат ўзларини қийнаб турган муаммолари билан мурожаат қилишлари, бепул ҳуқуқий маслаҳат олишлари, балки қўшимча маънавий озуқа олишлари учун ҳам шароит ҳозирланмоқда.
«Истеъмолчилар уйи»ни очилишида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов бошчилигидаги федерация марказий аппарати масъуллари, тизимнинг вилоят ҳудудий бирлашмалари ва туман (шаҳар) жамиятларида меҳнат фаолияти олиб бораётган раҳбар ва масъул ходимлар, Бағдод туман ҳокимлиги маъсуллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Ҳудудий бирлашма матбуот хизмати
Post Comment