Қолипли нон: ҳуқуқ ва мажбуриятлар тарғиботи
Олиб борилаётган тушунтириш ва тарғибот ишлари давомида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилмоқда:
Қолипли нон маҳсулотларини сотаётган савдо дўконларида амалдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 5 ва 6-моддаларида кўрсатиб ўтилган истеъмолчининг товар ва унинг ишлаб чиқарувчиси ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва аниқ маълумот олиш ҳуқуқи таъминлаб берилиши лозим.
Қадоқланмаган ҳолда сотилаётган қолипли нон маҳсулотлари нархномасида:
-товарнинг номи;
-ишлаб чиқарувчиси;
-сорти;
-вазни;
-нархи ҳақидаги маълумотлар бўлиши шарт.
Шунингдек, қадоқланмаган ҳолда сотилаётган қолипли нон маҳсулотлари пештахтасига реализация қилинаётган қолипли ноннинг истеъмол хусусиятлари ҳақидаги маълумот қўйилиши керак, унда 100 грамм оғирликдаги маҳсулотнинг энергетик ва озиқлилик қиймати кўрсатилган бўлиши лозим.
Истеъмолчига сотиб олинган товар сифатини, бутлигини, вазни ва нархини текшириб олиш имконияти яратиб берилиши керак (қонуннинг 8-моддаси)..
Олди-сотди амалга оширилгач истеъмолчига, албатта, касса ёки товар чеки берилиши шарт (қонуннинг 10-моддаси).
Post Comment