Истеъмолчи ҳуқуқлари қонун ҳимоясида (видеоматериал)

Истеъмолчи ҳуқуқлари қонун ҳимоясида (видеоматериал)

Ҳурматли истеъмолчилар унутманг!

Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни (221-I-сон, 26.04.1996 йил) 4-моддасига кўра, истеъмолчилар:
– товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш;
– товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлиши;
– товар (иш, хизмат)нинг хавфсиз бўлиши;
– ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарарнинг тўлиқ ҳажмда қопланиши;
– бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга, бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат этиш;
– истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш каби асосий ҳуқуқларга эга.
Қонуннинг 5-моддасига кўра, сотувчи (ижрочи) ўз ташкилотининг фирма номи, унинг жойлашган (юридик) манзили ва иш тартибини истеъмолчиларга маълум қилиши шарт. Бундай маълумот лавҳада акс эттирилиши лозим. Сотувчи (ижрочи) истеъмолчига товарлар савдоси, маиший ва бошқа турдаги хизмат кўрсатишнинг қоидалари тўғрисида тўлиқ маълумот бериши шарт.
Ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт (қонуннинг 6-моддасидан).
Истеъмолчи сотиб олинган товар (иш, хизмат) сифатини, бутлигини, вазни ва нархини текшириш ҳуқуқига эга, сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) эса, назорат-ўлчов асбобларини, нархга доир ҳужжатларни тақдим этиши, товарни ишлатиб кўрсатиши, ундан хавфсиз ва тўғри фойдаланишни ўргатиши, зарурат бўлса, товарни экспертизага юбориши шарт (қонуннинг 8-моддасидан).
Дори воситалари ва тиббий буюмларда, озиқ-овқат ва маиший кимё товарларида уларнинг ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати ҳамда уларни сақлаш шартлари кўрсатилган бўлиши лозим. Сотувчиларга ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган товарларни қабул қилиш ҳамда реализация қилиш ман этилади (қонуннинг 11-моддасидан).

Фарғона телерадиокомпаниясининг “Долзарб мавзу” кўрсатувида юқоридаги ҳолатлар юзасидан атрофлича фикрлар юритилади. Тўлиғича Youtube даги “истеъмолчи-потребитель” каналимизда томоша қилинг:

Post Comment