Ёшларимиз ҳар томонлама билимли ва етук мутахассис бўлмоғи керак

Ёшларимиз ҳар томонлама билимли ва етук мутахассис бўлмоғи керак

Фарғона вилоят юридик коллежида “Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида маърифий тадбир ташкилланди. Тадбир Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан ташкилланиб, Монополияга қарши курашиш бошқармаси ва вилоят ҳудудий бирлашма ҳамкорлигида ўтказилди.
Бўлғуси ҳуқуқшуносларга мамлакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, соҳага оид янги қонунлар ва қонуности ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Тадбир ўқувчи ёшларнинг фаол иштирокида, қизиқарли савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin