Халқаро ташкилот раҳбари Форум иштирокчиларига видеомурожаат йўллади (видеоматериал)
“Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш, Федерация тизимида фаолият юритаётган ёшларни бир мақсад йўлида жипслаштириш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ўзаро тажриба алмашиниш майдонини яратиш, муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш ҳамда рағбатлантириш мақсадида 22-23 февраль кунларида Фарғона шаҳрида “Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорларимиз” шиори остида ёшлар Форуми бўлиб ўтмоқда.
Халқаро истеъмолчилар жамиятлари Конфедерациси бошқаруви раиси Дмитрий Янин (Dmitriy Yanin) Форум иштирокчиларига видеомурожаат йўллаб, уларни қутлади.
Youtube каналимизда кўринг:
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment