Ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш йўлида
Аввал хабар берганимиздек, ҳудудий бирлашма томонидан 2020 йил 1-чоракда амалга ошириладиган ишлар бўйича йўл харитасига кўра, вилоят ҳудудидаги таълим муассасалари ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида “Мен ёш истеъмолчиман” мавзусида турли шакллардаги маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб борилмоқда. Заркент агросаноат коллежида ўтказилган тадбир ҳам юқоридаги тадбирларнинг мантиқий давоми бўлди.
Тадбирни кириш сўзи билан очган коллеж директори ўринбосари М.Ғофуров мазкур тадбирнинг аҳамияти ҳақида гапирар экан, ҳар бир инсоннинг истеъмолчилиги, истеъмолчининг эса ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўғри англаб олиши келгусида кўплаб муаммо ва камчиликларни олдини олишига алоҳида урғу бериб ўтди.
Тадбир иштирокчиларига ҳудудий бирлашма раис ўринбосари Ғ.Маматқулов ва Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти раиси Э.Мирзаумаровлар томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, соҳага оид сўнги янгиликлар юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилди. Маърузачилар томонидан ёшларни кўпроқ китоб ўқиш, илм олишга интилиш, ўз устида мунтазам ишлаш, ўзининг истеъмолчилик ҳуқуқларини тўғри англаб олган ҳолда, ўзгаларнинг ҳам ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, юртимиздаги истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида, шунингдек бу борадаги жамоатчилик назоратини кенг йўлга қўйиш ишларида фаол иштирок этишга чақирилди.
Йўл харитаси асосида ўтказиладиган тадбирлар тизимли асосда давом эттирилмоқда.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment