Ҳамкорлик давом этади
Ҳудудий бирлашма томонидан 2020 йилнинг 1-чорагида амалга ошириладиган ишлар бўйича йўл харитасига кўра, вилоятимиз ҳудудидаги таълим муассасаларида “Мен – ёш истеъмолчиман” мавзусида турли шакллардаги тадбирлар ташкилланиб, унда мазкур муассасаларнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этмоқдалар.
Фарғона туманидаги 19-умумтаълим мактабида ўтказилган давра суҳбати ҳам юқоридаги йўл харитасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкилланди. Тадбир доирасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга дахлдор бўлган амалдаги қонунчиликни кенг тарғиб қилиш, бу борада аҳолининг, шу жумладан ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Тадбирда сўз олганлар томонидан барчанинг истеъмолчилиги, шундан келиб чиққан ҳолда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асосларини ўрганиш ҳар бир инсон учун катта аҳамият касб этиши юзасидан фикрлар билдирилди. Шундан келиб чиққан ҳолда, мактаб жамоаси ва Федерация ўртасида олиб борилаётган ижтимоий шериклик ва ҳамкорликни тизимли асосда давом эттиришга келишиб олинди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment