Мусобақада қўқонликлар ғолиб бўлди

Мусобақада қўқонликлар ғолиб бўлди

#barqaror_istemolchi #рациональный_потребитель

Фурқат тумани Навбаҳор қишлоғида жойлашган 1-Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби стадионида Федерациянинг Фарғона вилоятидаги ташкилотлари тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилиши тўғрисида хабар бериб ўтгандик.

Кутилганидек, жами 4 та жамоа иштирок этган мусобақа жиддий курашлар остида ўтди. Мусобақа бошланишидан олдин унда Фарғона – 1 ёки Қўқон – 1 жамоаларидан бири ғолиб бўлиши тахмин қилинган эди. Қарангки, кутилмаганда ҳар икки ўйинда ҳам рақибларини доғда қолдирган Қўқон – 2 жамоаси мусобақа ғолиби бўлди.
Мусобақа натижаларига кўра, Қўқон – 1 жамоаси иккинчи, Фарғона – 1 жамоаси эса учинчи бўлди. Ҳар икки ўйинда ҳам рақибларидан мағлубиятга учраган Фарғона – 2 жамоаси эса мухлисларининг ишончини оқлай олмади.
Ҳудудий бирлашма тизимидаги ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадини кўзловчи “Саломатлик – туман бойлик” шиори остидаги бу каби спорт тадбирлари тизимли асосда давом эттириб борилади.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin