Футбол мусобақасига старт берилмоқда

Футбол мусобақасига старт берилмоқда

#barqaror_istemolchi #рациональный_потребитель

Ҳудудий бирлашманинг 2020 йил 1-чоракда амалга ошириладиган ишлар бўйича йўл харитасига кўра, ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Саломатлик – туман бойлик” шиори остида турли спорт тадбирлари уюштириб бориш кўзда тутилган.
Ана шу йўл харитаси асосида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар кўра бугун Фурқат тумани Навбаҳор қишлоғида жойлашган 1-Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби стадионида Федерациянинг Фарғона вилоятидаги ташкилотлари тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар ўртасида футбол мусобақасига старт берилмоқда.
Тизим ходимлари Фарғона-1, Фарғона-2. Қўқон-1 ва Қўқон-2 жамоаларига бўлинган ҳолда ўзаро куч синашадилар.
Мусобақани 15 март “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” арафасида ташкил этилаётганлиги ва мазкур сана тизим ходимлари учун касб байрами саналиши унга ўзгача руҳ бағишлаши кутилмоқда.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin