Қонун ва қоидалар талаблари ижроси ўрганилмоқда
Ҳудудий бирлашманинг жамоатчилик мониторинги ва жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича топшириғи асосида Марғилон шаҳрида фуқароларнинг истеъмол соҳасида хавфсизлигини таъминлаш, республикамизда коронавирус касаллиги тарқалишини олдини олиш, аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш ва амалга оширилган ишлар юзасидан ваколатли давлат органларига таклифлар киритиш мақсадида ўрганиш ва таҳлил ишлари ўтказилмоқда. Ўрганиш ишлари билан, танлов асосида аҳоли гавжум бўладиган, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, жамоат транспорти, бозорлар, умумий овқатланиш объектлари, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, банклар ва коммунал соҳа ташкилотларини қамраб олиш режалаштирилган.
Бугун ўрганиш ва таҳлил ўтказувчи гуруҳ томонидан шаҳардаги бир қатор объектларда, жумладан “Қишлоққурилишбанк”нинг Марғилон филиалида ҳам бўлиниб, истеъмолчиларга бу борада яратилган қулайликлар билан яқиндан танишилди.
Банк биноси кириш қисмига дезинфекция йўлаги ўрнатилган, ҳар бир мижозни тепловизор ёрдамида ҳарорати ўлчангач, қўлини дезинфекцияловчи воситалар билан ишлов берилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Истеъмолчилар танишиши учун қулай жойларга зарурий маълумотлар қўйилган.
Банк муассасасининг пул муомиласи, пластик карточкалар билан ишлаш, тўловларни қабул қилиш, валюта айрибошлаш бўлимларида мижозларнинг карантин талабларига, хусусан хизматлардан фойдаланиш чоғида ижтимоий масофа сақлашлари, тиббий ниқобда бўлишлари назорат қилиб борилмоқда.
Ҳозирда шаҳар жамияти томонидан ҳудуддаги бошқа аҳоли билан яқиндан алоқада иш фаолияти олиб борувчи хўжалик юритувчи субъектларда ўрганиш ва таҳлил ишлари давом эттирилмоқда.
Аъзамхон Махаммадиев
Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment