Қарорлар ижроси таъминланмоқда (ми)?
Ҳудудий бирлашманинг Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари асосида ҳудудда жамоатчилик мониторинги ва жамоатчилик фикрини ўрганиш юзасидан берган топшириғи асосида Қува туманидаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида ҳамда аҳоли билан яқиндан алоқада ишловчи бошқа хўжалик юритувчи субъектларда томонидан фуқароларнинг истеъмол соҳасида хавфсизлигини таъминлаш, республикамизда коронавирус касаллиги тарқалишини олдини олиш, аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича ўрганишдан ўтказилмоқда.
Бугун туман жамияти ходимлари томонидан юқоридаги ишлар билан танишиш мақсадида туман “Деҳқон бозори”га ташриф буюрилди. Ўрганиш ишлари доирасида масъулларга фуқароларнинг истеъмол хавфсизлигини таъминлаш борасидаги қонун талаблари бўйича тушунтиришлар берилди. Юртимизда коронавирус касаллиги (COVID-19)ни тарқалишининг олдини олиш, аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича Республика махсус комиссияси қарорларининг мазкур ташкилотдаги ижроси билан яқиндан танишилди.
Ўрганиш доирасида аҳоли ўртасида махсус саволнома асосида интервью шаклида ижтимоий сўровнома ишлари хам ўтказилди.
Феруза Умурзақова
Қува туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment