Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик

 

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Касбингиз нечоғлиқ сермашаққат ва сермеҳнатлигини барчамиз тўғри англаймиз. Сиз томонингиздан ёзиладиган ҳар бир материал кўз нури, қалб қўри билан дунёга келади. Мазкур материалларда эса мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, юртимиз ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётининг кенг жабҳалари, халқимизнинг кундалик туриш-турмуши, уларни қийнаётган муаммолардан тортиб, шоду хуррамлиги онларигача ўз аксини топади.

Бугун барчангизнинг аҳолини тезкор ва ишончли ахборот билан таъминлаш борасида олиб бораётган ишларингизни яна бир бор эътироф этган ҳолда, юртимиз истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасидаги ишларни ёритишдаги ҳамкорлигингиз учун ҳам ўз миннатдорчилигимни изхор этаман.

Юртимиз тинч, мамлакатимиз кундан-кун обод бўлаверсин. Барчангизнинг хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака, ўзларингиз ва яқинларингизга сиҳат-саломатлик, ишларингизга омад ва зафарлар, ижодингизга эса ривож тилайман.

Ахроржон Рахмоналиев

Ҳудудий бирлашма раиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin