Навбатдаги Кенгаш йиғилиши видеоконференцалоқа режимида ўтказилди
Ҳудудий бирлашма Кенгашининг жорий йил биринчи чораги натижаларига бағишланган навбатдаги йиғилиши видеоконференцалоқа режимида ўтказилди. Йиғилишда Федерация Кенгашининг жорий йил 26 июндаги 2/20-сонли навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилган масалалар ва мазкур масалалар бўйича Федерация Кенгаши қарорларининг муҳокамаси ўтказилиб, уларнинг ижросини таъминлаш борасида тегишли йўл-йўриқ, кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, вилоятнинг Марғилон шаҳри, Ёзёвон, Фарғона, Ўзбекистон ва қува туманларида Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ва қонуности меъёрий ҳужжатлари ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар, Фарғона шаҳри, Данғара ва Қўштепа туманларида Федерация ташаббуси асосида барпо этилаётган “Истеъмолчи кутубхонаси” (“Истеъмолчилар уйлари”)ни қуриш ишларининг бориши, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини янада ошириш ҳамда кундалик фаолиятга оид бошқа ташкилий ва жорий масалалар кўриб чиқилди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment