Фуқарога жарима белгиланди, аммо…. ҚАРЗДОР ЭМАС, ҲАҚДОР БЎЛИБ ЧИҚДИ
Федерациямизнинг 1091 “Ишонч телефони”га тушган аризага кўра Тошлоқ тумани Катта кўча маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Н. Маҳмудовнинг хонадонига нисбатан ичимлик суви истеъмолчиси сифатидаги мажбуриятларини тўлақонли бажармаганлиги ҳолатидан келиб чиқиб қўлланилган 259000 (икки юз эллик тўққиз минг) сўм жариманинг асоссиз белгиланганлиги маълум бўлди.
Фуқаронинг норозилигига ойдинлик киритиш мақсадида “Фарғонасувтаъминот” МЧЖ туман филиали мутахассислари билан бирга ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганишлар давомида филиал компьютер базаси маълумотларида ҳақиқатан ҳам истеъмолчига нисбатан 259000 сўм жарима белгиланганлиги қайд қилинди. Истеъмолчининг унга жарима қўлланилган даврдаги тўловлари қайта ҳисоб-китоб қилинганда белгиланган жарима нотўғри қўлланилгани аниқланиб, фуқаро Н. Маҳмудов бугунги кун ҳолатига қарздор эмас, 135000 (бир юз ўттиз беш минг) сўмга ҳақдор бўлиб чиқди.
Ҳуснидахон Якубова,
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment