Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси раиси Ахроржон Рахмоналиев, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган делегация таркибида, 2020 йилнинг 4 октябрь кунида Қирғизистон Республикасида ўтказиладиган Парламент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этмоқда.
– Қирғизистон Республикасида ўтказилаётган Парламент сайловларини кузатиш учун қўшниларимизнинг вилоятимиз билан чегарадош бўлган ҳудуди Баткен вилоятига ташриф буюрдик, – дейди Ахроржон Рахмоналиев. – Мен ҳаётимда биринчи бор сайловларда бундай мақомда иштирок этишим. Шу кунга қадар фақатгина мамлакатимизда ўтказилган турли даражадаги сайловларда участка сайлов комиссияси аъзоси, кузатувчи, ваколатли вакил каби мақомларда иштирок этиб келгандим. Ўйлайманки, ўзга давлатда ўтказилаётган сайловларни кузатиш билан боғлиқ бўлган мазкур ташриф мен учун жудаям муҳим тажриба мактаби вазифасини ўтайди.
Федерация матбуот хизмати
Post Comment