Тушунтиришлар кор қилиб, муаммо ҳал этилди

Тушунтиришлар кор қилиб, муаммо ҳал этилди

Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи Н.Мирзарахимова Марғилон шаҳрида жойлашган Samsung Galaxy савдо дўкони сотувчилари билан келишган ҳолда ўзининг А-50 русумли телефонини уларга топшириб, орадаги фарқни тўлаш йўли билан 2400000 (икки миллион тўрт юз минг) сўмга А-51 русумли телефон сотиб олган. Бироқ уяли телефон аппаратини 3 кун давомида ишлатиш жараёнида унда нуқсон борлигини аниқлаган. Мазкур нуқсон ҳақида дўкон сотувчиларига мурожаат қилганида эса, улардан “Таъмирлатиб олинг”, – деган жавобни эшитган. Ушбу ҳолатдан норози бўлган фуқаро муаммоли ҳолатни ечимини топилишида амалий ёрдам сўраб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ишонч телефонига мурожаат қилган.

Мурожаат тегишлилиги бўйича Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилиши жараёнида маълум бўлишича, истеъмолчи уяли телефон аппаратини харид қилганда сўнг бир-икки кун ўтгач унинг овоз кучайтиргичи ишламаётганлиги масаласида дўкон сотувчиларига ўз эътирозларини билан мурожаат қилган. Дўкон сотувчиси М.Мўсажоновнинг ўрганиш ишлари жараёнига тушунтириш беришича, нуқсон арзимас носозлик эканлиги, агар сервис хизматига мурожаат қилинса, нуқсонни бепул бартараф этиб беришлари мумкинлигини ёки телефон аппаратини қолдириб кетса, сервис марказида таъмирлатиб бериш ишларини улар ҳам амалга оширишлари мумкинлигини айтган. Лекин истеъмолчи телефонни алмаштириш талабини қўйиб, телефонни сервис хизматида созлатишга рози бўлмаган.

Ўрганиш жараёнида сотувчиларга мазкур ҳолатда амалдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга асосан истеъмолчининг ҳуқуқлари, сотувчиларнинг мажбуриятлари юзасидан тушунтириш берилди. Сотувчилар юзага келган муаммоли ҳолатни бартараф қилиш учун телефонни бошқа мақбул сифатдагисига алмаштириб бериш таклифини бердилар. Истеъмолчи ушбу таклифга рози бўлди. Муаммо ҳал этилиб, истеъмолчи ҳуқуқи тикланди.

Азамхон Махаммадиев

Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin