Федерация ходимларига ташаккуримни изхор қиламан

Федерация ходимларига ташаккуримни изхор қиламан

Риштон тумани Қози Ахрор кўчасида яшовчи Х.Йигиталиева Фарғона шаҳридаги “Фарғона капитал инвест” МЧЖга қарашли дўкондан «Asus» русумли ноутбукни 5092000 (беш миллион тўқсон икки минг) сўмга сотиб олган. Лекин фойдаланиш жараёнида ноутбукда нуқсонлар борлиги маълум бўлган. Истеъмолчи нуқсонли товар билан боғлиқ масалани ўз кучи билан ҳал қила олмагач, амалий ёрдам сўраб Федерация тизими ташкилотларига мурожаат қилган.

Истеъмолчи мурожаатини ўрганиш жараёнида савдо дўкони масъулларига амалдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун тегишли моддаларида кўрсатиб ўтилган, истеъмолчига нуқсонли товар сотилганда унинг ҳуқуқлари, нуқсонли товарни алмаштириб бериш, бепул таъмирлатиш, шартномани бекор қилиш, товарнинг нуқсонлари туфайли етказилган зарар учун мулкий жавобгарлик, маънавий зарар учун ҳақ тўлаш бўйича нормалари юзасидан тушунтиришлар берилди. Натижада сотувчи ва истеъмолчи ўртасидаги шартномани бекор қилиш ва ноутбук учун тўланган пулни истеъмолчига қайтаришга эришилди.

“Менга нисбатан бўлган ноҳақлик, яъни истеъмолчилик ҳуқуқларим бузилган ҳолатда, тўғри тушунтиришлар бериб, ишни менинг фойдамга ижобий ҳал қилиб берганликлари учун Федерация ходимларига ўз ташаккуримни изхор қиламан. Аризам тўлиқ қаноатлантирилди ва пул маблағини қайтариб олганимдан мамнунман”,дейди Х.Йигиталиева ўрганиш натижалари бўйича шаҳар жамиятига ёзиб берган Ташаккурномасида.

Шермурод Охунов
Фарғона шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin