Касб-ҳунар мактаби жамоаси билан истеъмолчилик соҳасига оид масалалар муҳокама қилинди
Ҳудудий бирлашма асосий фаолият йўналишлари режасида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида Тошлоқ тумани 1-касб-ҳунар мактаби жамоаси иштирокида “Юксак истеъмол маданияти сари” мавзусида ўқув семинари ташкилланди.
Ўқув семинари кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати раҳбари Ғ.Маматқулов, Тошлоқ туман жамияти раиси Э.Мирзаумаровлар сўз олиб, мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг вужудга келиши, бугунги ҳолати ва эртанги куни, Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан аҳолини мазкур ижтимоий ҳаракатга кенг жалб қилиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Тадбирда сўз олган мактаб директори Х.Турдалиев ва бошқа ўқитувчи устозлар томонидан кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтилиши баробарида, мактаб жамоаси аъзоларини кундалик турмуш ва иш фаолиятлари давомида истеъмолчи сифатида қийнаб турган муаммоли вазиятлар юзасидан саволлари билан мурожаат қилдилар.
Тадбир ниҳоясида мактаб жамоасининг Федерация билан ижтимоий шериклик борасидаги ҳамкорлик алоқаларини давом эттиришга келишиб олинди.
Хуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment