Таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ўтказилди
Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари томонидан тарғибот ойлиги доирасидаги тадбирлар тизимли асосда ўтказиб борилмоқда.
Жумладан тумандаги 33 ва 39-мактаблар ҳамда 3-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ишчи ходимлари билан ўтказилган учрашувларда Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларининг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шунингдек, Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан аҳолининг истеъмолчилик ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ички бозорда сотилаётган истеъмол товарлари ва кўрсатилаётган хизматларнинг зарур сифати ва хавфсизлигини, ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа талабларини таъминлаш юзасидан жамоатчилик назорати тартибида ўтказилаётган ўрганишлар юзасидан ахборотлар бериб ўтилди.
Расмда 3-ИДУМ да ўтказилган тадбирдан лавҳа.
Дилобар Дадахонова
Олтиариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment