Аҳолига сифатли йўловчи ташиш хизматларини кўрсатилишини таъминлаш мақсадида
Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномаси мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларни мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишларини янада кучайтириш мақсадида аҳолига йўловчи ташиш хизматларини кўрсатувчи “Avtohamkor Yaypan” масъулияти чекланган жамияти раҳбар ва ишчи ходимлари билан учрашдилар.
Учрашув доирасида аҳоли (истеъмолчилар)дан Федерация ва унинг ҳудудий органларига транспорт, йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш борасида келиб тушаётган шикоятлар, уларда кўтарилаётган долзарб муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари юзасидан ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларининг бу борадаги фикр ва мулоҳазалари тингланди.
Шунинг билан биргаликда, барчанинг истеъмолчи ҳисобланишидан келиб чиқиб, тадбир иштирокчиларининг ҳам истеъмолчи сифатида қизиқтирган саволларига жавоблар қайтарилди.
Исомиддин Аббосов
Ўзбекистон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment