Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида
Данғара туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ҳудуддаги 1-умумтаълим мактаби ва 4-мактабгача таълим муассасалари ходимлари ўртасида ташкилланган тарғибот тадбирлари шундай номланди.
Бош Қомусимизнинг 53-моддасида истеъмолчи ҳуқуқининг устунлиги белгилаб қўйилган, шундан келиб чиққан ҳолда амалдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддасига ҳам давлат истеъмолчиларнинг товар (иш, хизмат) сотиб олиши ва ундан фойдаланиш чоғидаги ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлаши тўғрисида алоҳида нормалар киритилган.
Туман жамияти ходимлари томонидан юртимизда истеъмолчиларга яратилган ана шу имконият ва шароитлар тўғрисида, қолаверса истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қонунлар ва қонуности меъёрий ҳужжатларининг мазмун-моҳияти юзасидан аҳолининг хабардорлигини ошириш мақсадида ҳудуддаги корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда.
Номи зикр этилган мактаб ва мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган тадбир доирасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган маълумотларни берилиши баробарида Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳам ахборотлар бериб ўтилди ҳамда тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Рауфжон Туйчиев
Данғара туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment