Тарғибот ишлари доирасидаги меҳр-мурувват тадбирлари
Умиджон Олтиариқ тумани Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилади.
18 ёшни қарши олаётган, гуруҳ ногиронлигига эга бўлган бу йигит, албатта, оила аъзолари ва яқинларининг доимий ғамхўрлигидан бебаҳра эмас. Туман ҳокимлиги, маҳалла аҳли ҳам унга қўлидан келганча ёрдамларини кўрсатиб келади.
Бугун Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси, туман Кенгаши депутати Бахтиёр Абдурахмонов ҳам Умиджонни ҳолидан хабар олди, шу баҳонада, унинг оила аъзолари билан ҳам суҳбатлашиб, уларнинг истеъмолчилик соҳасига оид муаммоларини ўрганди.
Расмда Б.Абдурахмоновнинг Умиджон билан суҳбати жараёни
Дилобар Дадахонова
Олтиариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment