Узвий ҳамкорликда ишлаш масалалари муҳокама қилинди
Қува тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ҳудуддаги корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда турли мавзулардаги тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Шундай тадбирлардан бири тумандаги 66-умумтаълим мактаби жамоаси иштирокида ташкилланди.
Дастлаб туман жамияти раиси Адхамжон Хамидов юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, Федерация ва унинг ҳудудий органларини ушбу жараёнда тутган ва роли ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, амалдаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунлар ва қонуности меъёрий ҳужжатлари ижросини, ушбу жараёнда аҳолининг кенг иштирокини таъминлаш, соҳага оид қабул қилинаётган ҳужжатларнинг ижроси устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш масалаларидаги фикр ва мулоҳазаларини ҳам билдириб ўтди.
Тадбирда сўз олганлар томонидан юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг ўрни ва аҳамияти, бу борадаги қонунлар ижросини таъминлашда истеъмолчилар жамоат бирлашмаларининг ўрни, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатидан келиб чиқувчи вазифалар юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга ҳам жавоблар қайтарилди.
Феруза Умурзақова
Қува туман ИҲҲҚ жамияти мутахасисиси
Post Comment