Федерация фаоллари бўлган аёллар байрам билан қутланди
Жорий йилда 8 март “Халқаро хотин-қизлар байрами” куни ҳафтанинг душанба кунига тўғри келиб, 5 кунлик иш ҳафтасида меҳнат фаолияти олиб бораётган ишчи ходимлар учун қаторасига 3 кун дам олиш имкониятини яратиб бермоқда.
Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъул ходимлари юқоридаги ҳолатни инобатга олган ҳолда бугун Федерациянинг тумандаги таълим, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ташкилланган фаол бошланғич ташкилотлари вакиллари бўлган аёлларни байрам муносабати билан қутладилар.
Федерация фаолларига мамлакатимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатидаги муносиб иштироклари учун “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалар топширилди.
Расмларда Ўзбекистон туман жамияти раиси Музаффар Жураев томонидан хотин-қизларга совғаларни топшириш жараёнлари акс этган.
Исомиддин Аббосов
Ўзбекистон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment