Аҳолини суюлтирилган углеводород гази билан таъминлаш ишлари талаб даражасидами?
Федерация топшириғи асосида жойларда аҳолига маиший истеъмол учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш борасидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2018 йилдаги “Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углевород газини етказиб бериш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 646-сонли қарори талаблари асосида ташкил қилинаётганлиги бўйича жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш ишлари ўтказилмоқда.
Данғара туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари ҳам жойларда бўлиб, аҳолига маиший истеъмол учун суюлтирилган углеводород газини етказиб берилиши жараёнлари билан танишиб, мазкур жараёнда амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига қандай риоя қилинаётганлиги ҳолатлари юзасидан кузатувлар олиб боришмоқда.
Рауфжон Тўйчиев
Данғара туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment