Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни олдидан
Учкўприк тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан тумандаги 53-мактабда 15 март – Бутужаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кунига бағишлаб тадбир ўтказилди. Тадбирга мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари таклиф этилди.
Туман жамияти раиси Лазизбек Шодмонов, ҳуқуқий ҳимоя бўйича бош мутахассиси Ёрқинжон Эргашев, мониторинг бўйича мутахассис Жаҳонгир Қўзиевлар томонидан истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати тарихи, мамлакатимизда мазкур ҳаракатни вужудга келиши ва тараққиёти, Федерация ва унинг ҳудудий органлари фаолиятининг йўлга қўйилиши юзасидан батафсил тушунчалар беришди.
Тадбир якунида жамият томонидан мактабнинг кутубхона фондига бадиий китоблар тўплами совға қилинди.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк тумани ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment