Сайёр қабул ўтказилди

Сайёр қабул ўтказилди

Ёзёвон тумани Хонобод маҳалла фуқаролар йиғинида ҳудудий бирлашма раиси ўринбосари-ижрочи директор Д.Фозилов ва туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси М.Умароваларнинг аҳоли вакиллари билан сайёр қабули бўлиб ўтди.

Сайёр қабул доирасида фуқароларнинг савдо ва хизмат кўрсатиш, сервис хизматлари, ўз соғликларини тиклашларида тиббий ёрдам олиш, уй-жой билан таъминланиш, ишга жойлашиш, ёрдам пули, пенсия таъминоти масалаларидаги мурожаатлари кўриб чиқилди.

Қўшимча ўрганишларни талаб этмайдиган мурожаатлар бўйича жойида тушунтиришлар берилиб, ўрганишларни талаб этадиган мурожаатлар эса тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, ҳал этиш чораларини кўриш учун қайд қилиб олинди.

Отабек Миллабоев
Ҳудудий бирлашма сектор бошлиғи

Post Comment