Учкўприкда таянч гуруҳлари билан ишлаш тадбирлари бошланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, жамиятда жамоатчилик назоратини янада ривожлантириш ва унда фуқароларнинг кенг иштирокини таъминлаш, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишларини яна кучайтириш мақсадида тизимимизда “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” деб эълон қилинди.
Учкўприк тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ойлик доирасидаги тадбирлар 1-ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида ташкилланган “Юксак истеъмол маданияти сари” мавзусидаги давра суҳбати билан бошланди.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment