Ҳудудий бирлашма раисининг сайёр қабули ўтказилди
Федерация тизимида ҳар ойнинг иккинчи ўн кунлигида тизим раҳбарларининг жойларда аҳоли билан юзма-юз мулоқотлари ўтказиб борилиши анъана тусига кирган.
Бугун ҳудудий бирлашма раиси Ахроржон Рахмоналиев аҳоли муаммоларини ўрганиш, шунингдек Федерация томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган “Ҳуқуқий маслаҳат маркази” лойиҳаси бўйича ташкилий масалаларни келишиб олиш мақсадида Олтиариқ туманининг Янгиқўрғон ва Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот ўтказди.
Сайёр қабул доирасида аҳолининг истеъмолчилик соҳасига оид масалалардаги бир неча муаммолари жойида ҳал этилишига эришилди ҳамда аҳоли томонидан билдирилган айрим масалаларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment