Суюлтирилган углеводород газини етказиб берилиши борасидаги ишлар ўрганилмоқда
Хабар бериб бораётганимиздек, туман (шаҳар) истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари томонидан ҳудуднинг суюлтирилган газга ўтказилган аҳоли пунктларида ишларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2018 йилдаги “Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углевород газини етказиб бериш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 646-сонли қарори талаблари асосида ташкил этилганлиги ҳолатларини ўрганиш бўйича жамоатчилик назорати тартибида кузатувлар олиб борилмоқда.
Қўштепа тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари ҳам аҳолига суюлтирилган углеводород газини етказиб берилиши жараёнлари билан яқиндан танишиб, ушбу жараёнда амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бажарилишини ўрганувдан ўтказмоқдалар. Шунинг билан биргаликда кузатув ишлари олиб борилиши жараёнида хизмат кўрсатувчилар ва аҳоли вакиллари амалдаги қонунчилик мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Дилдорахон Хабибуллаева
Қўштепа туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment